Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Таиланд Камбоджа билан чегарадаги можародан кўрган зарарни 300 миллион доллардан ортиқ деб баҳоламоқда

Таиланд Камбоджа билан чегарадаги можародан кўрган зарарни 300 миллион доллардан ортиқ деб баҳоламоқда

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарада беш кун давом этган қуролли тўқнашувдан кўрилган зарарни дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 10 миллиард бат (308 миллион доллар) деб ҳисоблаган.

Бу ҳақда Таиланд бош вазири ўринбосари, молия вазири Пхичай Чунхавачира маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, етказилган зарарнинг якуний миқдори анча катта бўлиши мумкин, шу муносабат билан ҳукумат Таиланд-Камбоджа чегарасидаги можаро оқибатларини бартараф этиш учун дастлаб 25 миллиард бат (770 миллион доллар) ажратишни режалаштирмоқда.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара можаросининг кучайиши 24 июль куни эрталаб қуролли паллага кирди.Чегара ҳудудидаги отишмалардан сўнг томонлар артиллерия зарбаларини алмашишди. Ҳар икки томондан ўлганлар ва яраланганлар бор, улар орасида тинч аҳоли ҳам бор.

Сўнгги маълумотларга кўра, Камбоджанинг Таиланднинг чегара провинсияларига берган зарбалари натижасида камида 28 киши ҳалок бўлган, 140 киши жароҳатланган, 140 мингга яқин одам хавфли зоналардан эвакуация қилинган.

Киритилди: 16:51 29.07.2025. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!