"Таиланднинг Камбоджа билан чегарадош 4 та вилояти расмийлари кескин вазият фонида чегара яқинида яшовчи аҳолининг эвакуация қилинишини эълон қилди", деб хабар бермоқда агентлик.
Қиролликнинг Сурин вилояти расмийлари Камбоджа артиллерияси тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлардан бирини ўққа тутганини, натижада икки нафар маҳаллий фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди. Таиланд армияси маълумотига кўра, камбоджалик ҳарбийлар ўт очиши натижасида икки нафар таиландлик аскар яраланган.
Шу билан бирга, Камбоджа мудофаа вазирлиги вакили Таиланд қўшинлари ҳеч қандай сабабсиз мамлакат ҳудудига бостириб кирганини, камбоджалик ҳарбийлар эса ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида жавоб зарбаларини берганини билдирди.
Ҳар икки томоннинг маълумотларига кўра, тўқнашув бошланганидан сўнг Таиланд армиясининг F-16 қирувчи самолёти Камбоджадаги нишонларга ҳужум қилган. Таиланд армияси ҳарбий объект нишонга олинганини маълум қилди. Бироқ Камбоджа мудофаа вазирлиги қирувчилар автомобил йўлига иккита бомба ташлаганини билдирди.