Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тадбиркорнинг кредит қарздорлигини тўлаш учун 1 000 АҚШ долларини олиб қарздорликни тўламаган банк ходимлари қўлга тушди

Тадбиркорнинг кредит қарздорлигини тўлаш учун 1 000 АҚШ долларини олиб қарздорликни тўламаган банк ходимлари қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг Мингбулоқ филиали бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Ф.К. ва маҳаллабай ишлаш бўлими маҳалла банкири М.Ю.лар “Х.Б.” МЧЖ раҳбари Н.М.нинг 15 млн сўмлик кредит қарздорлигини тўлаб беришлари эвазига муқаддам 1 000 АҚШ долларини олганликлари аниқланиб, терговга қадар текширувда 1 000 АҚШ доллари ҳисобидан 7,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:46. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!