Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тадбиркорни 15 суткага "тиқмоқчи" бўлгани айтилган ҳоким юзасидан расмий изоҳ берилди

Тадбиркорни 15 суткага "тиқмоқчи" бўлгани айтилган ҳоким юзасидан расмий изоҳ берилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда термизлик “Bio texno eko” МЧЖ раҳбари бўлган суҳбат эълон қилиниб, унда Термиз шаҳри ҳокими Ўктам Тўраев уни 15 суткага қамамоқчи бўлгани айтилган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, унга аҳоли томонидан шаҳарнинг белгиланмаган ҳудудига ташлаб кетилган чиқиндини ўз вақтида йиғиштириб олмаслик, шаҳардаги лотокларни тозаламаслик айби қўйилган.

"Ҳоким йиғилиш пайтида шаҳар ИИБ бошлиғига топшириқ бериб, тезда олиб бориб 15 суткага тиқасан ва бўйнига жарима қўясан деди. Кими келса ҳам чиқармайсан деб топшириқ берди", - деди тадбиркор.

Суҳбат аудиоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, мутасаддилар, кенг жамоатчилик фаоллари иштирокида Термиз шаҳри бўйлаб бунёдкорлик ишларининг бориши кўздан кечирилганда, чиқиндихоналардаги тўпланётган чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги ҳақида аҳоли томонидан норозилик кайфиятида эътирозлар билдирилган.

Шу боис, ўрганиш жараёнидаги мазкур ишларга бевосита масъул ва жавобгар бўлган “Bio texno eko” МЧЖ томонидан чиқиндихонадаги чиқиндиларни олиб кетиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, ўзига юклатилган вазифаларни мунтазам равишда бажармасдан келаётганлиги ва шаҳарни ободонлаштириш қоидаларини бузганлиги сабабли ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши сўралган.

Термиз шаҳар ИИБ томонидан ҳолат батафсил ўрганилган ва ўрганишлар натижаларига кўра тўпланган ҳужжатлар асосида “Bio texno eko” МЧЖ раҳбари Шерназаров Шухратга нисбатан МЖтКнинг 161-моддасига асосан, БҲМнинг 1 баравари, яъни 330 минг сўм миқдорида жарима қўллаш бўйича баённома тузилган.

Ушбу ҳолат бугун, 26 ноябрь куни ҳам шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан холис баҳо бериш учун қайта ўрганилди.

Киритилди: 11:28 27.11.2023. Ўқилди: 2517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!