Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тадбиркорларга жарималар бўйича янги енгилликлар берилмоқда

Тадбиркорларга жарималар бўйича янги енгилликлар берилмоқда

Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан қўлланиладиган молиявий жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиши кутилмоқда. Янги қонун лойиҳасига кўра, белгиланган муддатда жариманинг ярмини тўлаган бизнес вакиллари қолган 50 фоизидан озод этилиши мумкин.

Бунинг учун тадбиркор суд қарори чиқарилганидан кейин бир ой ичида жарима суммасининг ярмини ихтиёрий равишда тўлаши лозим. Ҳужжатда жаримани олти ойга бўлиб тўлаш имконияти ҳам назарда тутилган.

Яна бир муҳим ўзгариш ноқонуний ундирилган маблағларни қайтариш билан боғлиқ. Агар молиявий жарима ҳақидаги қарор бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, тўланган пул қисқа муддатда қайтарилиши керак бўлади.

Маблағ ўз вақтида қайтарилмаган ҳолларда эса Марказий банк асосий ставкасининг 300 дан бири миқдорида фоиз ҳисоблаш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.

Ушбу нормалар 20 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш лойиҳасидан ўрин олган.

Депутатлар ҳужжатни учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди. Янги тартиб тадбиркорларни асоссиз молиявий жазолардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Киритилди: 17:36 20.10.2026. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!