Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тадбиркорга ҳисобланган ортиқча солиқ бекор қилинди

Тадбиркорга ҳисобланган ортиқча солиқ бекор қилинди

Бугунги кунда мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, назорат қилувчи органлар масъулиятини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Хусусан, Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш чораларини кўриб бормоқда.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсманга Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида мева қуритиш билан шуғулланувчи "Саноат Н" МЧЖ (номи ўзгартирилган) ҳисобланган ортиқча солиқ ва ёпиб қўйилган банк ҳисоб-рақами юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Аниқланишича, солиқ органи томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида тадбиркорга 311 миллион сўм қўшимча солиқ ҳисобланган. Бироқ тадбиркор ушбу ҳисобланган қўшимча солиқ суммасига эътироз билдирган.

Мурожаат асосида камерал солиқ текшируви натижалари қайта кўриб чиқилиши натижасида тадбиркорга 28 миллион сўм қўшимча солиқ ҳисобланиши ҳамда ҳисобланган 283 миллион сўм ортиқча солиқ суммаси бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, ўрганиш давомида хизмат кўрсатувчи банк томонидан жамиятнинг ҳисоб-рақами ноқонуний равишда ёпиб қўйилгани аниқланди. Натижада банк мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-3-моддасига асосан 15 миллион сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Киритилди: 16:11 09.04.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!