Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тадбиркор кредит қарздорлиги сабаб «заправка»сидан айриляпти

A A A
Тадбиркор кредит қарздорлиги сабаб «заправка»сидан айриляпти

Фарғонада йирик кредит қарздорлиги бўйича ижро иши бошланди. Бу сафар Олтиариқ туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси (АЁҚШ) хатланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2024 йил 25 декабрдаги қарорига асосан, «МБ.О.» МЧЖдан «Давр банк» фойдасига 1 млрд 139 млн сўм кредит қарздорлиги ундирилиши белгиланган.

Ушбу йирик қарзни қоплаш мақсадида, ижро ҳужжати бўйича гаровга қўйилган ва қўшимча жавобгар М.П.га тегишли бўлган мулкка эътибор қаратилди.

Мазкур АЁҚШ бино ва иншоотлари рўйхатга олиниб, хатланди. Эндиликда Мажбурий ижро бюроси томонидан қарзни ундириш мақсадида бу мулкни аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 16:09 19.07.2025. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!