Исроил ва Туркия Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларнинг олдини олиш мақсадида махфий алоқа каналларини ишга солган. Бу ҳақда Исроилнинг «Кан» давлат телерадиокомпанияси ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, Исроил Туркиянинг Сурия ҳудудидаги ҳарбий фаолияти бўйича аниқ чегараларни белгилаб олган. Хусусан, Туркия томонидан Сурияда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, дронлар ва ракеталарнинг жойлаштирилиши Исроил учун «қизил чизиқ» ҳисобланади. Махфий каналлар орқали томонлар ушбу масалаларда тўқнашувларнинг олдини олишни мақсад қилган.