Украинанинг Запорожье вилоятида Россия авиазарбалари натижасида уч киши ҳалок бўлди ва яна 15 киши яраланди.
Бу ҳақда Запорожье вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Фёдоров эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия кучлари Запорожье туманида етти марта зарба берган. Ҳужумлар натижасида хусусий уйларга зарар етган.
"Икки киши ҳалок бўлди. Яна 15 киши, жумладан, бир бола яраланди", деди Фёдоров.
Кейинроқ Запорожье вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Россия ҳужумида яна бир киши ҳалок бўлганини аниқлик киритди.