Украинанинг Киев вилоятининг Борисполь туманида Россиянинг баллистик ракета ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва саккиз киши яраланди.
Бу ҳақда Киев вилоят полиция бошқармаси бошлиғи Тимур Ткаченко маълум қилди.
"Россия ҳужуми натижасида Борисполь туманида ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди. Ярадорлар сони ҳам саккиз кишига етди, жумладан, бир бола ҳам. Барча жароҳатланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", деб таъкидлади у.