Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан иқтисодий урушга қўшиладиган қўшни давлатларни огоҳлантирди

Эрон АҚШ билан иқтисодий урушга қўшиладиган қўшни давлатларни огоҳлантирди

Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Моҳсен Резоий АҚШнинг Эронга нисбатан ҳаракатлари дунёда ядровий беқарорлик муҳитини юзага келтирганини таъкидлади.

"АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга ҳужум қилишда намоён бўлган аҳмоқона сиёсати дунёда атом бомбасига эга бўлиш истагини кучайтирди. Айниқса, Атом энергияси бўйича халқаро агентликка аъзолик ва Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома АҚШ ҳужумининг олдини олишда самарасиз экани маълум бўлганидан кейин бу тенденция кучайди", — деди Резоий. Унинг сўзларини Tasnim агентлиги келтирмоқда.

Эрон расмийсига кўра, Вашингтон ўз сиёсати билан "ядровий хавфсизлик ўрнига дунёда ядровий беқарорликни юзага келтирди".

"Америкаликлар музокаралар ва дипломатияга хиёнат қилди, ҳатто Эрон билан икки томонлама англашув меморандумидаги ўз имзосини ҳам инкор этди", — деди Резоий.

Унинг таъкидлашича, шу сабабли Эроннинг ҳарбий стратегияси ва дипломатик ёндашувида ўзгаришлар бўлади. Резоий Теҳрон ташқи дунё билан муносабатларда дипломатик сиёсатини қайта кўриб чиқиши зарурлигини айтди.

Шунингдек, у АҚШ халқи Эрон билан урушга қарши экани ва мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятини бу масалада қўллаб-қувватламаслигини даъво қилди. Резоийнинг айтишича, Эронда эса халқ ва ҳукумат қуролли кучларни ягона фронт сифатида қўллаб-қувватламоқда.

"Америкаликлар ҳарбий зарбалардан бутунлай умидини узди ва энди иқтисодий блокада уларнинг ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлай олади, деб ўйламоқда", — деди у.

Резоий Эронга қўшни давлатларни АҚШ бошчилигидаги иқтисодий босим кампаниясида иштирок этмасликка чақирди.

"Акс ҳолда, биз уларни душман деб ҳисоблаймиз. Биз урушни кенгайтиришга интилмаяпмиз, аммо Эрон атрофидаги давлатлар америкаликлар билан иқтисодий урушда ҳамкорлик қилса, уларнинг манфаатларига зарба берамиз", — деди Резоий.

Унинг таъкидлашича, агар Эронга қўшни мамлакатлар АҚШнинг иқтисодий босимига қўшилса, "Форс кўрфази ёки Ҳурмуз бўғозидан бир томчи ҳам нефть ташқарига чиқмайди".

Резоий бундай вазиятда Эрон Форс кўрфазидан нефть экспорт қилиш учун фойдаланиладиган бошқа йўналишларга ҳам зарба беришини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 12:22. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!