Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" янги мавсумни ғалаба билан бошлади, аммо бу ғалабани қўлга киритиш осон бўлмади

"Реал" янги мавсумни ғалаба билан бошлади, аммо бу ғалабани қўлга киритиш осон бўлмади

Испания Ла Лигасининг 2-туридан ўрин олган «Эспаньол» — «Реал» учрашуви якунланди. Барселонадаги «Корнелья-Эль Прат» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни Хосе Санчес Мартинес бошқарди.

Меҳмонлар 9-дақиқада Жуд Беллингемнинг голи эвазига ҳисобни очди. 30-дақиқада «Эспаньол» ярим ҳимоячиси Алекс Калатрава мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 90-дақиқасида эса Карлос Эспи ҳал қилувчи голни киритиб, «Реал»га ғалаба келтирди.

«Қаймоқранглилар»нинг 1-турда «Реал Сосьедад»га қарши ўйини 26-августга қолдирилган эди. «Эспаньол» эса янги мавсумдаги илк учрашувида «Леванте»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Кейинги турда «Эспаньол» 29-август куни «Реал Сосьедад» билан учрашади. «Реал» эса 30-августда «Малага»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!