Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тадбиркор Жиззахдаги эски мактаб биноси ўрнига 5 қаватли замонавий мактаб қуриб берди (ФОТО)

Тадбиркор Жиззахдаги эски мактаб биноси ўрнига 5 қаватли замонавий мактаб қуриб берди (ФОТО)

Жиззах вилоятининг 18-мактаби эски биноси ва ер майдони хусусий тадбиркорга эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилгани боис, тадбиркор эски бино ўрнига умумий қиймати 12 млрд. сўмлик, 660 ўринга эга 5 қаватли янги замонавий мактаб қуриб берди. 

Тадбиркор Жиззахдаги эски мактаб биноси ўрнига 5 қаватли замонавий мактаб қуриб берди (ФОТО)

Айни дамда вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет ҳисобидан ободонлаштириш ва хожатхона қуриш ишларини олиб бормоқда.

Мактаб 1898 йилда қурилган бўлиб, сўнгги марта 11 йил аввал таъмирдан чиққан. Эски бино 480 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, мактаб хожатхонаси кўчада, умуман талабга жавоб бермаган. Мактабда таълим олаётган ўқувчилар сони 900 нафарга етгани боис, навбатлилик коэффициенти 1,9 ни ташкил этган. 

Халқ таълими вазирлиги мактабни фаоллар зали, кутубхона, тиббиёт хона, спорт зал, ошхона, фан хоналари ва методик хоналар ҳамда зарур жиҳоз ва ўқув анжомлари билан таъминлади.

Киритилди: 12:15 22.02.2021. Ўқилди: 4604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!