Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

A A A
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Департаментнинг Наманган ва Андижон туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувларда, “B.F.” МЧЖ ва "N.k" оиловий корхонаси раҳбарлари ишлаб чиқариш биноси ҳамда савдо дўкони электр ҳисоблаш усукуналарига ташқаридан таъсир ўтказиб, жами 166,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, фуқаро Ф.Х. ва К.Б. ўзларига тегишли иссиқхонани биноларини умумий фойдаланишдаги газ қувурига яширинча улаб олишиб, жами 186,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:49 12.04.2023. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!