Жанубий Кореянинг "T'way Air" авиакомпанияси Сеул-Тошкент-Сеул йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирган. Биринчи рейс жорий йилнинг 23-май кунига белгиланган.
Парвозлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Boeing 777-300 ва Аirbus А330-300 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.
"T'way Air" - 2010- йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Сеулда жойлашган Жанубий Кореянинг арзон авиакомпанияси.