Al-Jazeera: Ғазо жанубидан шимолга кўчирилган оилалар ҳаёт учун курашни давом эттирмоқда.
Тўрт фарзанднинг онаси Суҳа Фараж тоза сув танқислиги оиласи ҳаётини қандай издан чиқарганини сўзлаб берди.
"Фарзандларим таълим олиш ўрнига сув навбатида туришмоқда. Бу уруш бошланганидан бери кундалик турмушимизга айланди," - деди у Al Jazeera телеканалига.
"Ичиш, овқат тайёрлаш ва шахсий гигиена учун тоза сув топишда қийналмоқдамиз. Сув бўлган тақдирда ҳам, у ичиш учун хавфсиз эмас."
Исроилнинг давом этаётган ёрдам блокадаси Фараж каби кўпчиликни тозаланмаган сув ичишга мажбур қилди, бу эса соғлиқ учун жиддий оқибатларга олиб келди.
"Сув инқирози туфайли буйрак касалликлари, буйрак тошлари ва бошқа хасталиклар пайдо бўлди," деб тушунтирди Фараж. "Сувни қайнатишга ҳаракат қиламиз, аммо газ етишмайди. Кўпинча уни шундайлигича ичишдан бошқа чорамиз йўқ."
Гуманитар инқирозни Рамазон ойи бошланиши билан кучайган озиқ-овқат танқислиги янада оғирлаштирди.
"Бу йилги Рамазон биз бошдан кечирган энг оғири бўлди," - деди Фараж.
Чегаралар ёпилгани сабабли озиқ-овқат таъминоти камайиб кетди. Янги маҳсулотлар йўқ, шунинг учун консерваларга муҳтожмиз. Газ ва сув танқислиги туфайли ҳатто овқат тайёрлаш ҳам қийинлашиб қолди.
"Бу яшаш учун муносиб шароит эмас," деб қўшиб қўйди у. "Бу сув учун урушга айланиб қолди."