Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш тўғрисида”ги Қонуни, Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-171-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг 2023 йил 19 сентябрдаги «Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисида» VI-53-179-1-0-K/23 – сонли қарорига асосан 2023 йил 19 сентябрдан Андижон вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.
Ижтимоий тармоқларда: "Ўзбекистонда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлайди. Жумладан, ичимлик суви нархлари (1 метр куб) аҳоли учун ҳозир 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилади", мазмунида тарқатилаётган хабарлар асоссиз ҳисобланиб, ичимлик ва оқова сув нархлари ҳозирча фақат Андижон вилоятида оширилиши белгиланган ва қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради.