Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарёда тадбиркор ҳокимликдан 1,5 млрд сўм компенсация ундирди

Сурхондарёда тадбиркор ҳокимликдан 1,5 млрд сўм компенсация ундирди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида тадбиркор ҳокимликдан 1,5 миллиард сўм компенсация ундирди, деб хабар бермоқда бизнес омбудсмани офиси.

Аниқланишича, вилоятда фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига тегишли 22 сотих ер участкаси ва 351,5 квадрат метрли бинолар давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Шўрчи тумани ҳокимининг қарорига асосан, тадбиркорнинг мулки бузилиши ва ер участкаси ҳокимлик захира ер фондига киритилиши белгиланган. Бироқ компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.

Шу сабабли тадбиркор ҳокимликдан компенсация ундиришда амалий ёрдам сўраб бизнес омбудсманига мурожаат қилган.

Унинг ёрдамида тадбиркор судга арз қилди. Суд қарори билан унга ер участкаси учун 1,2 миллиард сўм ва бинолар учун 383 миллион сўм миқдорида компенсация ундириб берилди.

Киритилди: 09:30 13.12.2024. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!