Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарёда прокурор пора билан қўлга тушди

Сурхондарёда прокурор пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори пора олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Хабарда айтилишича, у Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими юритувидаги фуқарога нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида мазкур туман ИИБга кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни у сўралган пул маблағидан 5 млн сўмни ўзининг номидаги пластик картага ўтказдириб олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, прокурор талаб қилинган пулдан 1300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан прокурорга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: 12:21 13.09.2025. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!