Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда нотариуснинг фуқаро билан тил бириктириб, аёл кишининг уйини тортиб олаётгани ростми?

Сурхондарёда нотариуснинг фуқаро билан тил бириктириб, аёл кишининг уйини тортиб олаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда “Сариосиё тумани нотариуси Даврон Жумаев Муҳаммадий Мирза-Анвар исмли шахс билан тил бириктириб, бир аёлга тегишли уй-жойни ўзлаштириб олаётгани”га оид материал тарқалди. Ушбу маълумотлар ҳақиқатга қанчалик тўғри, аслида нима бўлган эди? Мазкур масала юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тезкор ўрганиш ўтказди.

“Сотувчи” Х.К. ва “Сотиб олувчи” У.М.лар ўртасида Сариосиё туманида жойлашган ушбу уй-жой олди-сотди шартномаси имзоланган. Мазкур шартнома собиқ Сариосиё туман давлат нотариал идораси нотариуси Д.Джумаев томонидан уч йил аввал расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Сариосиё туман давлат нотариал идораси томонидан уй-жой олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун сотувчи Х.К.нинг уй-жойда рўйхатда турувчи фарзандлари томонидан уй-жойни сотишга розилик аризалари олиниб, 2017 йил 30 майда нотариал тартибда тасдиқланган.

Сариосиё туман давлат нотариал идораси нотариуси Д.Джумаев томонидан 2017 йил 30 майда қайд этилган уй-жой олди-сотди шартномаси ва реестр китобида фуқаро Х.К. исм-фамилиясини тўлиқ ёзиб имзолаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2019 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Х.К.нинг жавобгарлар Сариосиё туман давлат нотариал идораси ва У.М.га нисбатан “Олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги даъвоси рад этилганлиги қайд қилинган.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанциясининг 2020 йил 5 мартдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Фуқаро Х.К.нинг фарзанди Г.И. билан телефон орқали суҳбат ўтказилди. Аниқланишича, мазкур уй-жой билан боғлиқ гаров шартномаси расмийлаштирилмаган.

Киритилди: 10:57 22.05.2020. Ўқилди: 1870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!