Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда ҳайдовчи ва йўловчилар ўртасида жанжал чиқди

Сурхондарёда ҳайдовчи ва йўловчилар ўртасида жанжал чиқди

Бугун, 19 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Қўмқўрғон туманида ҳайдовчилар ўртасида жанжал юзага келди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, воқеа соат 11:30 ларда Қумқўрғон туманининг “Беш қаҳрамон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобил йўлида юз берган.

1994-йилда туғилган фуқаро М.И. “Лаcетти” русумли автомашинасида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Cобалт” автомашинаси йўлини тўсиб тўхтатиб, йўловчилари Х.Н. Х.Б ва ҳайдовчиси Ю.Ф.лар билан ўзаро жанжал чиқаради.

Ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари ҳамда ҳамкор ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ушбу ҳолат бартараф этилиб, фуқаролар Қумқўрғон тумани ИИБ га олиб борилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г “ банди билан жиноят иши қўзғатилди. Aйбдорликда гумонланувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:36 19.11.2022. Ўқилди: 2594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!