Бугун жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида А. Э.га (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, оилали, беш нафар фарзанди бор, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори эълон қилинди.
Суднинг қарорига мувофиқ А. Э. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.