Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурхондарё ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq хариди юзасидан изоҳ берди

A A A
Сурхондарё ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq хариди юзасидан изоҳ берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «қора металл» рангли иккита Skoda Kodiaq Ambition автомобилини харид қилди. Бу давлат харидлари портали маълумотларида акс этган.

Иккила шартнома ҳам 7 июнь куни тузилган бўлиб, ҳар бир автомобилнинг нархи 347 млн сўмни ташкил этади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Захриддин Тураев «Газета.uz» саволларига жавоб берар экан, хизмат автомобиллари ҳоким Тўра Боболовнинг янги ўринбосари ва маслаҳатчиси учун харид қилинганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, автомобилларни харид қилиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг давлат хизматчиларининг хизмат автомобиллари нархининг чекланган миқдори ва йиллик ҳаракатланиш лимитини назарда тутувчи 29 апрелдаги қарори талабларига риоя қилинган. Ҳокимлар ўринбосарлари учун автомобилнинг чекланган нархи 1500 БҲМни (367,5 млн сўм) ташкил этади, Skoda Kodiaq Ambition эса ушбу чекловдан 20,6 млн сўмга арзонроқ.

Киритилди: 09:17 10.06.2021. Ўқилди: 3509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!