Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад оиласи билан бирга “Москва Сити”даги осмонўпар бинолардан бирида яшамоқда — Die Zeit

 Суриянинг собиқ президенти Башар Асад оиласи билан бирга “Москва Сити”даги осмонўпар бинолардан бирида яшамоқда — Die Zeit

Немис нашрининг Асадлар оиласига яқин манбасига таяниб хабар беришича, Суриянинг собиқ президенти ўз оиласи билан бирга “Москва Сити” ҳудудидаги 300 метрлик осмонўпар бинолардан бирида истиқомат қилмоқда ва вақтининг кўп қисмини онлайн видеоўйинларга сарфламоқда. Башар Асад айрим вақтларда квартираси жойлашган осмонўпар бинонинг биринчи қаватидаги савдо марказида кўриниш беради.

Маълумотларга кўра, Асадлар оиласи “Москва-Сити”да 20 га яқин ҳашаматли квартираларга эгалик қилади. Шунга қарамай, улар айрим чекловлар доирасида яшашга мажбур. Жумладан, уларга сиёсий фаолият билан шуғулланиш ёки оммавий чиқишлар қилиш тақиқланган.

"Агар Асадлар бу шартларга риоя қилса, Россияда хавфсизликда бўлишади ҳамда уларни экстрадиция қилиш масаласи кўтарилмайди. Башар Асад ва унинг оиласи хавфсизлигини хусусий қўриқлаш хизмати таъминлайди", — дея маълум қилди Die Zeit суҳбатдоши.

Нашр манбасининг қўшимча қилишича, ҳозир Россия ҳудудида тахминан 1,2 минг нафар суриялик собиқ офицер ва амалдорлар яшамоқда.

Киритилди: 18:53 11.10.2025. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!