Янги Зеландиялик эркак Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун ўз исмини 2253 та сўзга расман ўзгартирди.
Янги Зеландия расмийлари унга дастлаб рад жавобини беришди: чунки паспортга бунчалик кўп сўзларни қандай сиғдиришни билишмасди. Аммо у Олий судгача борди ва ғалаба қозонди. Лекин бу ҳодисадан сўнг, бошқа ҳеч ким буни такрорламаслигини таъминлаш учун мамлакат ҳатто иккита қонунни ўзгартирди.
Ҳозирда у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган: унинг исми олти саҳифани эгаллайди ва талаффуз қилиш учун тахминан 20 дақиқа вақтни олади.