Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум лочин билан ов уюштириш мақсадида Ўзбекистонга келди. Унинг Boeing 747 самолёти 11 октябр куни Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Шаҳзода Ҳамдан Instagram саҳифасида Навоийдаги лочин ови фотосуратларини эълон қилди.
Навоий шаҳридан 50 километр узоқликда Бирлашган Араб Амирликларига қарашли тувалоқ етиштириш маскани бор. Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йил апрел ойида ташкил этилган. Шаҳзода Ҳамдан лочинлар билан шу ҳудудда ҳар йили тувалоқ овлайди.
Маълумот учун, Ҳамдан ибн Муҳаммад Ол Мактум – Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ол Мактумнинг ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У жуда фаол ҳаёт кечириши билан машҳур.