Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина дронлари Уфадаги “Башнефть” заводига ҳужум уюштирди

Украина дронлари Уфадаги “Башнефть” заводига ҳужум уюштирди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Бир қатор нашрларнинг хабар беришича, бугун, 11 октябр куни эрталаб Украина дронлари Уфадаги “Башнефть” нефтни қайта ишлаш заводига зарба берган.

Маълумотларга кўра, корхона ҳудудида ёнғин юз берган. Россия ҳукумати ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади. Уфа аэропорти бугун эрталаб дронлар ҳужуми хавфи туфайли вақтинча фаолиятини тўхтатган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги эса бугун Москва вақти билан соат 09:00 дан 12:00 гача Бошқирдистон ҳудудида 5 та дрон йўқ қилинганини маълум қилган.

Киритилди: 21:02 11.10.2025. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!