Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украинада британиялик зобитларни йўқ қилди

Россия Украинада британиялик зобитларни йўқ қилди

Россия қўшинлари Харьков вилоятининг Чугуев шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида британиялик ва украиналик офицерларни йўқ қилди, деб хабар берди РИА Новостига Николаев ёширин ҳаракат координатори Сергей Лебедев.

"Ярадорлар ва ҳалок бўлганлар орасида британиялик зобитлар ҳам бор; улар вертолётда Харковга олиб кетилган", - деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Зарбалардан сўнг нефтни қайта ишлаш заводидан оғир яраланган 58 га яқин хорижлик ҳарбийлар олиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Украина Қуролли кучлари чоршанба кунидан буён Россияга қарши зарбага тайёргарлик мақсадида вилоят ҳудудида ҳарбий техника, шахсий таркиб ва ёқилғи заҳираларини яширинча жамлай бошлаган.

Киритилди: 22:32 11.10.2025. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!