Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида ҳукуматга тегишли автобусга қилинган ҳужумда Энергетика вазирлигининг бир нечта ходими ҳалок бўлди

Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида ҳукуматга тегишли автобусга қилинган ҳужумда Энергетика вазирлигининг бир нечта ходими ҳалок бўлди

SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, хизмат автобусига ўрнатилган қўлбола портловчи қурилма портлаши натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган.

Маълумотларга кўра, портловчи қурилма Дайр-аз-Зор — Майодин шоссеси бўйлаб ҳаракатланаётган пайтда ишга туширилган. Ҳалок бўлганлар орасида нефть объектларини қўриқлаётган хавфсизлик ходимлари ҳам бор.

Энергетика вазирлиги баёнотида мазкур ҳодиса “қўрқоқ террор ҳужуми” деб баҳоланиб, бу каби ҳужумлар суриялик нефтьчиларнинг миллий бурчини бажаришга бўлган иродасини сиқиб чиқара олмаслиги таъкидланган.

Баёнотда, шунингдек, ҳужум мамлакат энергетика инфратузилмасини тиклаш ва қайта барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишларга халал беришга қаратилгани қайд этилган.

Киритилди: 23:22 16.10.2025. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!