Суриянинг жанубида жойлашган Ас-Сувейда вилоятида 13 июлдан буён давом этаётган қуролли тўқнашувлар натижасида 426 нафар киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 7 нафар бола, 10 нафар аёл, 6 нафар тиббиёт ходими ва 2 нафар оммавий ахборот воситалари вакили мавжуд.
SNHR’нинг аввалроқ эълон қилинган баёнотига кўра, 13–18 июль кунлари орасида камида 321 киши ҳалок бўлган, 436 дан ортиқ киши яраланган.
Тўқнашувлар бедуин арабларидан иборат иттифоқ ҳамда айрим друз гуруҳлари ўртасида содир бўлгани қайд этилмоқда.