Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Суриядаги ўзбеклар тақдири ҳақида янги фильм: «Тутқунлик»

A A A
Суриядаги ўзбеклар тақдири ҳақида янги фильм: «Тутқунлик»

Сурияга бориб қолган ватандошлар тақдири ҳақида фильм суратга олиш бошланди

«Ўзбеккино»  Миллий агентлиги буюртмасига биноан  «Бухорийлар»  студияси  томонидан «Тутқунлик» драмасининг суратга олиш ишлари  бошланди.

Қайд этилишича, фильм Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича  2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланади. 

«Фильмда  асосан, турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарқга иш излаб борган ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади», - дейилади хабарда.

Ҳозирда фильмнинг тасвирга олиш ишлари Бухорода бўлиб ўтмоқда.

Киритилди: 15:20 03.04.2021. Ўқилди: 3747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!