Сурия жанубидаги Дара вилоятидаги Абидин қишлоғида тўй зиёфатига қўл гранатасининг уюштирилган ҳужуми оқибатида камида 33 киши, жумладан, болалар яраланди.
Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хабарга кўра, номаълум кимсалар тўй ўтказиладиган жойга иккита қўл гранатасини улоқтириб, бир қанча иштирокчиларни жароҳатлаган.
"Жароҳатланганларнинг аҳволи енгилдан ўртача оғиргача, оёғи кесилиши керак бўлган бир киши бундан мустасно", — дея маҳаллий амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
Тергов бошланди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқламоқда.