Сурия шимолидаги Алеппо шаҳри яқинидаги қурол омборида содир бўлган портлашда камида 5 киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди.
Бу ҳақда фуқаролик мудофааси хизматидаги манбаларга таяниб, Al Mayadeen телеканали хабар берди.
Унга кўра, Суриянинг собиқ ҳаво мудофаа базасида ўқ-дориларнинг портлашига нима сабаб бўлгани — омбордаги ёнғин ёки Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг унга берилган зарбаси ҳозирча номаълум.
Гувоҳларнинг хабар беришича, портлаш содир бўлган Нейраб ҳудудида ҳарбий объект яқинида жойлашган бир қанча бинолар зарар кўрган.