Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суриядаги портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Суриядаги портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Суриянинг Идлиб вилоятидаги Маарат Мисрин аҳоли пункти яқинидаги омборхонада юз берган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин киши жароҳатланди.

Бу ҳақда Идлиб соғлиқни сақлаш департаменти директори Самер Араби маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, портлаш чодирли лагерларга таъсир кўрсатган, бу эса кўп сонли қурбонларга олиб келган.

Фуқаро мудофааси хизматининг таъкидлашича, портлаш оқибатида тикув фабрикасида ишлаётган олти нафар техник мутахассис жароҳатланган. Портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

Киритилди: 07:00 25.07.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!