Муҳаммад ал-Башир Сурия муваққат ҳукумати раҳбари этиб тайинланди, унинг раҳбарлигида уч ой ичида тузилади.
Бу ҳақда Ал-Баширнинг ўзи "Ал-Ҳадас" телеканалида маълум қилган.
"Олий қўмондонлик қарори билан бизга муваққат ҳукумат тузиш ваколати берилди, бу 2025 йилнинг 1 мартига қадар амалга оширилади" - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу қарор сешанба куни қуролли мухолифат раҳбарияти вакиллари, мухолифатдаги "нажот ҳукумати" аъзолари ва собиқ ҳукумат вакиллари иштирокидаги йиғилишда қабул қилинган.