Сурияда жорий йилнинг кузида янги ҳокимият остида илк парламент сайловлари ўтказилади.
Бу ҳақда Миллий ассамблеяга сайловлар бўйича Олий комиссия раиси Муҳаммад Таҳа ал-Аҳмад маълум қилди.
Унга кўра, янги Миллий ассамблеяга сайловлар 15-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.Асосий ўзгаришлар орасида “2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра қайта тақсимланган ҳолда депутатлик ўринлари сонини 150 дан 210 тагача ошириш” киради. Улардан 70 нафари бевосита президент томонидан тайинланади. Ал-Аҳмад, шунингдек, “жиноий деб топилган гуруҳларни қўллаб-қувватлаган ёки мамлакатда мазҳаблараро ёки этник низоларни қўзғатишга ҳисса қўшган номзодлар сайловларда қатнашишига рухсат этилмаслигини” таъкидлади.
Комиссия, шунингдек, сайловлар фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар назорати остида ўтиши, сайловчилар рўйхати ва сайлов натижаларига эътироз билдирилиши мумкинлигига ишонтирди.