Сурия шарқидаги Дейр аз-Зор провинциясидаги Конико газ кони ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда "Al Mayadeen" телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Ҳужум оқибатлари ҳақида маълумот берилмаган. Қайд этилишича, объект атрофида портлаш товушлари эшитилган.
Телеканал хабарига кўра, воқеадан сўнг АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Сурия ҳукумат кучлари назорати остидаги вилоятдаги бир нечта қишлоқларга зарбалар берган.