Сурия давлат ахборот агентлиги SANA Дамашқ яқин кунларда Тунисдаги элчихонасини қайта очади ва янги элчи тайинлайди, деб хабар берди.
Агентлик хабарида, Сурия Ташқи ишлар вазири Файсал Микдаднинг тунислик ҳамкасби Набил Аммар билан телефон орқали мулоқот қилгани маълум қилинди. Учрашувда Аммар Тунис маъмуриятининг Дамашқдаги элчихона ваколатхонасини кучайтириш ва дипломатик миссия бошлигига элчи тайинлаш қарорини етказди.
Хабарда, вазирлар ҳам Рамазон ойи муносабати билан ўзаро табрикларини етказгани ва икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни муҳокама қилгани қайд этилди.