Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сурия қамоқхонасининг собиқ бошлиғи 100 йилдан кўпроқ муддатга қамалиши мумкин

Сурия қамоқхонасининг собиқ бошлиғи 100 йилдан кўпроқ муддатга қамалиши мумкин

Дамашқ марказий қамоқхонасининг собиқ бошлиғи Самир Усмон ал-Шайх маҳкумларни қийнашда айбланмоқда, қилмиши учун 100 йилдан ортиқ муддатга қамалиши мумкин. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

72 ёшли айблануви Суриядаги қамоқхонани 2005–2008 йилларда бошқарган. Суд келтирган далилларга кўра, у қўл остидаги ходимлардан «сиёсий ва бошқа тутқунларга оғриқ ва азоб бериш»ни талаб қилган.

Самир Усмон ал-Шайх 2020 йилда АҚШга кўчиб кетган, орадан уч йил ўтиб фуқаролик беришни сўраб мурожаат қилган. Қўшма Штатларда яшаш ҳуқуқига эга бўлиш учун содир этган жиноятларини яширган.

Киритилди: 13:14 13.12.2024. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!