Сурия президенти Аҳмад ал-Шара якшанба куни Абу-Дабида Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказди. Бу Сурия раҳбарининг 2025-йил январида ҳокимиятга келганидан кейин Форс кўрфази мамлакатларига иккинчи ташрифидир.
Ал-Шара ташқи ишлар вазири Эсад ал-Шайбоний ҳамроҳлигида етиб келди. Суриянинг САНА ахборот агентлигининг хабар беришича, томонлар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган, бироқ тафсилотлар ошкор этилмаган.
Ал-Шара илк хорижий ташрифини феврал ойида Саудия Арабистонига қилган эди. Декабр ойида Башар ал-Ассад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин тузилган унинг ҳукумати араб ва Ғарб давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилиб, халқаро ҳамжамиятни инклюзив сиёсий тизим яратишга тайёрлигига ишонтирди.
БАА “хавфсизлик, барқарорлик ва халқ фаровонлиги манфаати йўлида” Суриядаги қайта қуриш жараёнини қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар берди WАМ давлат ахборот агентлиги.
Иқтисодий инқироз давом этаётган бир пайтда Сурия Асад режими даврида жорий этилган халқаро санкциялар юмшатилишига умид қилмоқда.