Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Сурия Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия мудофаа иттифоқига қўшилиши мумкин

Сурия Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия мудофаа иттифоқига қўшилиши мумкин

Сурия ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний мамлакат Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия ўртасида Маккада тузилган қўшма мудофаа келишувига қўшилиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бироқ бу борада ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

"Биз Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия минтақада жуда муҳим давлатлар эканини яхши тушунамиз. Албатта, мавжуд имкониятларни ўрганиб чиқяпмиз", — деди аш-Шайбоний.

"Ҳозирги вақтда ушбу иттифоққа қўшилиш ёки қўшилмаслик бўйича ҳеч қандай қароримиз йўқ", — дея қўшимча қилди Сурия ташқи ишлар вазири.

Киритилди: Бугун 16:20. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!