Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сурия Миллий музейида ўғирлик содир этилди

Сурия Миллий музейида ўғирлик содир этилди

Сурия Миллий музейига ўғри тушиб, қадимий ҳайкаллар ва қимматбаҳо ёдгорликларни ўғрилаб кетган. Бу ҳақда Сингапурнинг Lianhe Zaobao нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, 10 ноябрь куни кечқурун Дамашқ марказидаги Миллий музейда ўғирлик содир этилгани ҳақида хабар берилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб бориляпти. Ўғирланган ҳайкаллар қадимги Рим даврига тегишли.

Музей тақдим этган маълумотларга кўра, ўғрилар жиноят вақтида шиша токчаларни синдирган. Дамашқ шаҳар ички хавфсизлик бошқармаси вакили тергов идоралари ўғриларни қўлга олиш ва ўғирланган ёдгорликларни қайтариш учун барча чораларни кўрганини маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, музейдан олтита қадимий ҳайкал ўғирланган.

1936 йилда ташкил этилган Сурия Миллий музейи араб дунёсидаги тарихий аҳамиятга эга ва муҳим маданий муассасалардан бири ҳисобланади.

Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан кейин, музей 2012 йилда ёпилган, 2018 йилда эса музейнинг бир қисми қайта очилган. Сурияда ҳокимият алмашганидан кейин музей иши 2025 йил январда тўлиқ тикланган.

Киритилди: 20:25 12.11.2025. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!