Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия Ҳалабни бой берди

Сурия Ҳалабни бой берди

AFP'га кўра, Сурия расмийлари 2012 йилдан бери биринчи марта Ҳалаб устидан назоратни қўлдан чиқарди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) таҳлилчиларига кўра, Сурия ҳукумат кучлари мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалаб устидан назоратни қўлдан бой берди.

"Суриядаги “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” қуролли гуруҳи ва унинг иттифоқчилари Ҳалабни деярли тўлиқ эгаллаб олди, фақат курд кучлари назоратида бўлган шаҳар четидаги баъзи ҳудудлар бундан мустасно", — деди SOHR раҳбари Рами Абдел Раҳмон AFP'га.

Сурия армияси кеча қуролли гуруҳлар Ҳалабнинг "катта қисмини" босиб олганини тасдиқлади. Шаҳардаги аэропорт фаолияти тўхтатилди ва шаҳарга кирувчи барча йўллар ёпилди.

Эрон Башар Асад тузумини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Россия бир неча кундан бери ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.

Киритилди: 21:15 01.12.2024. Ўқилди: 1812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!