Суперлигада 24-тур ўйинлари старт олди.
Тур доирасида 15-октябр куни икки учрашув бўлиб ўтди.
Навоийнинг "Қизилқум" клуби сафарда "Андижон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндаги ягона голни Отабек Жўрақўзиев 38-дақиқада киритди.
"Қизилқум" бу ғалаба эвазига 33 очко билан 8-ўринга кўтарилди. "Андижон" 30 очко билан 10-поғонада.
Куннинг яна бир баҳсида ОКМК "Машъал"ни меҳмонда 1:0 ҳисобида таслим қилди.
84-дақиқада Асад Собиржоновнинг ягона голи олмалиқликларга ғалаба келтирди.
ОКМК 39 очко билан 4-ўринга чиқди. "Машъал" 4 очко билан сўнгги 16-поғонада.