Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Суперлига: ОКМКдан ажойиб камбэк, "Пахтакор"да дуранг ва "Машъал"нинг мавсумдаги илк ғалабаси

Суперлига: ОКМКдан ажойиб камбэк, "Пахтакор"да дуранг ва "Машъал"нинг мавсумдаги илк ғалабаси

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тур учрашувлари доирасида бир қатор қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой ўйинлар бўлиб ўтди. Марказий баҳсларда мухлислар ҳақиқий голлар шоуси ва драматик ғалабаларга гувоҳ бўлишди.

ОКМКдан драматик камбэк

Турнинг энг шиддатли учрашувларидан бири Тошкентдаги "Олимпия" стадионида кечди. Унда номинал мезбон ҳисобланган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Олмалиқнинг ОКМК клубини қабул қилди.

Учрашув тезкор голлар билан бошланди: 8-дақиқадаёқ Русланбек Жиянов наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо орадан кўп ўтмай, 20-дақиқада Ҳазратжон Турсунқулов мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида, яъни 31-дақиқада Ҳусайн Норчаев водийликлар сафида гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Ўйиннинг сўнгги қисми эса ОКМКнинг ҳақиқий камбэкига айланиб кетди. 82-дақиқада Али Абдураҳмонов мувозанатни тиклаган бўлса, учрашувга қўшиб берилган 90+4-дақиқада Ариҳиро Сентоку олмалиқликларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди — 3:2.

Ушбу ғалабадан сўнг ОКМК очколари сонини 19 тага етказиб, турнир жадвалининг 5-поғонасига жойлашди. "Навбаҳор" эса 20 очко билан 3-ўринда қолди.

Тошкент дербисида ғолиб аниқланмади

Турнинг яна бир ўйинида "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди. Пойтахт дербиси жанговар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида "шерлар" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқада "темирйўлчилар" вакили Шодиёр Шодибоев жавоб голини киритиб, мувозанатни тиклади.

Ушбу дурангдан кейин "Пахтакор" 27 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" эса 18 очко билан 7-поғонадан жой олган.

"Машъал"дан мавсумдаги илк ғалаба

Турнинг яна бир эътиборга молик учрашуви Ғузорда бўлиб ўтди. "Машъал" Водий вакили — "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва минимал 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 61-дақиқада Эргаш Исмоилов томонидан киритилди.

Бу муборакликларнинг жорий мавсумдаги илк ғалабаси бўлди. Гарчи жамоа 3 очко билан ҳамон турнир жадвалининг сўнгги, 16-ўринида бораётган бўлса-да, бу ғалаба улар учун аутсайдерлар сафидан чиқиш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин. "Қўқон-1912" эса 11 очко билан 15-поғонада қолди.

Киритилди: 23:29 17.07.2026. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!