Бугун 6 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Фабио Каннаваро: "Терма жамоани ёшартириш ишларини олиб борамиз"

Фабио Каннаваро: "Терма жамоани ёшартириш ишларини олиб борамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЎФА мажлислар залида ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашди.

“ЖЧда иштирок этган жуда кўп футболчилар саралаш босқичидаги хизматлари учун чақирилганди. Энди биз терма жамоани ёшартириш ишларини олиб борамиз. Айнан ЖЧ орқали Беҳруз Каримов, Жаҳонгир Ўрозов каби футболчилар Европага кетмоқда. Бизда кўз остимизга олиб қўйган яна бошқа ўйинчилар ҳам бор.

Биз тактик схемани ва футболчиларни ўзгартирамиз. Янги ёш футболчиларни қўшамиз. Терма жамоани шифохонага айлантирмасликка ҳаракат қиламиз.

ЖЧ кутганимиздек қийин бўлди, лекин футболчилар борини беришди, уларга эътироз йўқ. Мундиаль барчамиз учун тажриба бўлди. Бундан кейин ЖЧнинг доимий иштирокчиси бўлишимиз керак”, – деди италиялик мутахассис.

Манба: championat.asia

Киритилди: 15:00 05.08.2026. Ўқилди: 1438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!