Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳусановнинг дўсти рекорд нархга трансфер қилинди

Ҳусановнинг дўсти рекорд нархга трансфер қилинди

«Лидс» клуби «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорднинг трансферини расман эълон қилди. Англиялик посбон янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Sky Sports берган маълумотга кўра, келишув қиймати бонуслардан ташқари тахминан 46,4 миллион еврони ташкил этган. Бу «Лидс» клуби тарихидаги энг қиммат харид сифатида қайд этилди. Шунингдек, ушбу сумма англиялик дарвозабонлар учун тўланган рекорд миқдордаги трансфер тўловига айланди.

Бунга қадар йўлбарсларнинг трансфер рекорди 2023 йилнинг январь ойида ўрнатилган бўлиб, ўшанда «Хоффенхайм»дан француз ҳужумчиси Жоржиньо Рюттер тахминан 41,2 миллион евро эвазига сотиб олинган эди.

Маълумот учун, Жеймс Траффорд ўтган мавсумда «Манчестер Сити» сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Траффорднинг ўтишидан сўнг «Лидс»нинг жорий трансфер ойнасидаги умумий харажатлари 81 миллион евродан ошди.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 3726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!