Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда эркакни қум босиб, ҳалок бўлди

Навоийда эркакни қум босиб, ҳалок бўлди


Навоий вилояти Қизилтепа туманида таъмирлаш ишлари вақтида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Маълум қилинишича, 7 август куни “А. Навоий” маҳалласидаги ҳудудда “Сфат Плюс Қурилиш” МЧЖда ёлланма ишчи бўлиб ишлаган, 1967 йилда туғилган фуқаро ер остидан ўтган эски қувурларни таъмирлаётган пайтда ер ўпирилиб, қум босиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Марҳумнинг оиласи ва 4 нафар фарзанди борлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:38 08.08.2026. Ўқилди: 720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!