Сербия раҳбари Киевга Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни илгари суриш учун зарур бўлган барча музокара кластерларини имкон қадар тезроқ якунлашини тилади.
Шу билан бирга, Вучич бошқа давлатларнинг Европа Иттифоқига қўшилиш йўлида дуч келиши мумкин бўлган тўсиқлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Сербиянинг ўзи 2012 йилдан буён Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод давлат мақомига эга. Белград аъзолик учун аризани 2009 йилда топширган, қўшилиш бўйича музокаралар эса ҳануз давом этмоқда.
Украина ҳукумати Брюссель билан музокараларни куз фаслидаёқ илгари суришга умид қилмоқда. Европа ва Евроатлантика интеграцияси масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Всеволод Ченцовнинг таъкидлашича, 2027 йил охирига қадар Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни якунлаш — амбицияли, аммо амалга ошириш мумкин бўлган мақсад.