Ўзбекистон Суперлигасида бугун, 4 сентябрь куни 20-тур доирасида навбатдаги тўртта учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг илк баҳсида "Бунёдкор" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.
Соат 19:00 да эса бир вақтнинг ўзида икки ўйинга старт берилади. Наманганда "Навбаҳор" "Локомотив" билан куч синашса, Қаршида "Насаф" чемпионат пешқадами "Нефтчи"ни қабул қилади.
Турнир жадвали нуқтаи назаридан "Насаф" — "Нефтчи" баҳси алоҳида аҳамият касб этади. Фарғоналиклар 19 та ўйиндан кейин 45 очко билан Суперлигада якка пешқадам бўлиб турибди. "Насаф" эса 25 очко билан 9-поғонада жойлашган.
Бугунги дастурга "Пахтакор" — "Андижон" учрашуви якун ясайди. Тошкентдаги баҳс соат 20:15 да бошланади. "Пахтакор" 40 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Нефтчи"дан 5 очко ортда қолмоқда.
4 сентябрь. Суперлига, 20-тур:
"Бунёдкор" — "Сурхон" — 18:00
"Навбаҳор" — "Локомотив" — 19:00
"Насаф" — "Нефтчи" — 19:00
"Пахтакор" — "Андижон" — 20:15